English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зеленский Донбассдаги можаро қурбонлари сонини маълум қилди
11:46 / 2021-09-23

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Донбассдаги можаро қурбонлари қарийб 15 минг кишига етган.

"2019 йилда ушбу минбардан туриб, Украинада урушда қурбон бўлганлар сони 13 минг кишидан ошгани ва 30 минг киши жароҳат олгани ҳақида айтгандим. Бир ярим миллион киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган. Ушбу рақамлар ҳар йили БМТда жаранглайди, фақат тузатишлари билан, яъни, минг афсуски  ҳар йили ушбу рақамлар ортмоқда. Мен бу ҳақда 2020 йилда ҳам айтгандим. Ҳозир ҳам айтаяпман. Ҳалок бўлганлар сони 15 минг кишига етди. Жароҳатланганлар сони ҳам ортган. Бошпанасиз одомлар сони ҳам кўпайган. Мана сизга озодликнинг баҳоси, мана сизга мустақилликнинг баҳоси", - деди Зеленский БМТ Бош Ассамблеясида сўзга чиқиб.

Уккраина президентининг чиқиши ижтимоий тармоқларда намойиш қилиб турилди, дейилади РИА Новости тарқатган хабарда.

Украинанинг Донбасс ҳудудида 2014 йил апрель ойидан буён қуролли можаро давом этмоқда. Донбассдаги вазиятни ҳал қилиш бўйича  Минск алоқа гуруҳи ишлаб турибди. Мазкур гуруҳ  2014 йилдан то ҳозиргача можарони тўхтатишга қаратилган учта ҳужжат қабул қилган. Бироқ томонлар ўртасида тинчлик ўрнатиш бўйича келишув имзоланганига қарамай отишмалар ҳамон давом этмоқда.