Зеленский Давосда Трамп билан учрашади
Украина етакчиси Владимир Зеленский Жаҳон иқтисодий форумидоирасида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун Швейцариянинг Давос шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Матбуот котиби Сергей Никифоровнинг маълум қилишича, Зеленский ва Трамп ўртасидаги учрашув Киев вақти билан соат 14:00 га белгиланган. Учрашувдан сўнг Украина раҳбари форум иштирокчилари олдида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Аввалроқ, Давосда чиқиш қилган Трамп Зеленский билан музокара ўтказиш режасини тасдиқлаб, Украина раҳбарияти келишувга тайёр экани ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, қарийб тўрт йилдан бери давом этаётган можарони тўхтатиш зарур.
Д.Ҳакимов, ЎзА