Зеленский АҚШ етакчиси ва НАТО бош котиби билан телефон орқали суҳбатлашди
Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ етакчиси Дональд Трамп ва НАТО бош котиби Марк Рютте билан телефон орқали суҳбат ўтказган.
“Синьхуа” ёзишича, Оқ уй раҳбари билан мулоқот чоғида Украина ҳаво ҳимояси тизимини кучайтириш каби масалалар муҳокама қилинган.
Томонлар бундан кейин ҳам тез-тез алоқада бўлиб, ҳаракатни мувофиқлаштириб боришга келишиб олган.
Марк Рютте билан суҳбатда Зеленский Киевга қўшимча ҳаво ҳимоя тизими билан боғлиқ ёрдам учун иттифоқдошларига миннатдорлик билдирган.
Б.Худойбердиев, ЎзА