Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбеклар ва озарбайжонликлар бир-бирларига жуда яқин
22:01 / 2019-10-14

Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гусейн Гулиев билан суҳбат.


Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гусейн Гулиев билан суҳбат.


– Гусейн муаллим, сиз қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ва маданий-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида узоқ йиллардан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келмоқдасиз. Ўзбекистонда кўп йиллик иш тажрибасига эга дипломатнинг ушбу мамлакатда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар хусусида ўз фикри бор, албатта. Ўзбекистоннинг геосиёсий курсини қандай баҳолайсиз? Олиб борган таҳлилларингиз натижалари тўғрисида озарбайжонлик ўқувчилар билан ўртоқлашсангиз.

– Қардош ўзбек халқи ва серқуёш Ўзбекистон замини ҳақида гапириш мен учун улкан шарафдир. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги атрофи бешта давлат билан ўралган, минтақанинг марказида жойлашган ягона мамлакатдир. У Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, ва Афғонистон билан чегарадош. Юқорида санаб ўтилган мамлакатларда этник ўзбеклар сон жиҳатдан иккинчи ёки учинчи ўринда туради. Ўзбекистон минтақадаги барча масалалар бўйича тарихий ва географик жиҳатдан боғловчи кўприк ҳисоблангани учун қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини йўлга қўйишдан манфаатдор. Буни халқлар фаровонлиги йўлида қўллаш зарур. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юритилаётган узоқни кўзлаб амалга оширилаётган сиёсат самарасида мамлакатда ва умуман минтақада тинчлик ва барқарорлик мустаҳкамланмоқда.

Замонавий Ўзбекистон Марказий Осиёдаги сиёсий ўзгаришларга янгича суръат бағишламоқда. Давлат бошқарув тузилмасида қўшни мамлакатлар билан ягона ва яхши йўлга қўйилган механизмнинг мавжудлиги ҳам бунинг ёрқин далилидир. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни мамлакатларнинг дипломатик корпуслари, вазирлик ва губернатор-ҳокимлари билан изчил ва режали асосда иш олиб бормоқда. Улар чегарага туташ туманлардаги аҳоли билан дўстона ва қардошлик муносабатларини йўлга қўйиш мақсадида ўз ҳамкасблари билан мустақил равишда учрашмоқда.

Чегарага туташ вилоятлар ва туманлар раҳбариятининг ягона мақсад йўлида олиб бораётган ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Чегарага туташ туманлар аҳолиси ўртасидаги қардош халқлар ўртасида дўстона ва ўзаро ишонч муҳити яратилган. Ўзбекистон давлат ижро органларининг жадал суръатда олиб борган ишлари самарасида Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар ўртасида сиёсий-иқтисодий муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилди.

Ўзбекистон иқтисодиёти хомашё ресурслари савдосига боғлиқ эмас. Мамлакатда саноат, машинасозлик, маиший техника ишлаб чиқариш тез суръатлар билан ривожланмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш қўшни республикаларга нисбатан юқори даражада. Қўшни мамлакатлар билан белгиланган интеграция Ўзбекистоннинг белгиланган режасига мувофиқ амалга оширилса, мамлакат ўз маҳсулотини қайсидир узоқ мамлакатларга экспорт қилишига зарурат ҳам қолмайди. Шунингдек, барча қўшни мамлакатларда Ўзбекистон учун керак бўлган ҳамма нарса бор. Марказий Осиё минтақаси – улкан бозор.

– Нима учун Ўзбекистон дунё ҳамжамияти эътиборини Афғонистондаги вазиятга қаратишга ҳаракат қилмоқда, бу нима билан боғлиқ, ахир бу минтақавий муаммо-ку. Европа, Жануби-Шарқий Осиё ёки Яқин Шарқ мамлакатларининг Афғонистон муаммосига нима алоқаси бор?

– Афғон муаммосини жиддий ва масъулият билан таҳлил қилиш ҳамда ушбу муаммога минтақавий муносабат Афғонистондаги сиёсий вазиятни тубдан ўзгартирмасдан туриб, қўшни мамлакатларни гиёҳванд моддалари оқимидан қутқариш имконсизлигини кўрсатмоқда. Маълумки, бугунги кунда гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи жиноятчилар ва террорчилик гуруҳлари Афғонистонни ўзининг фермер хўжалигига айлантириб қўйган. Ушбу мамлакат дунёда етиштириладиган барча гиёҳванд моддаларнинг 94 фоиздан ортиғини ишлаб чиқарувчи монопол давлат ҳисобланади.

Дунё нарко вазиятида Афғон наркотрафиги наркотик моддаларни тарқатиш ва бозорни кенгайтириш учун ўз шартларини ўтказади ҳамда демографик вазиятга салбий таъсир кўрсатган ва миллатлар генофонди - афғон гиёҳвандини истеъмол қилувчиларга зарба берган ҳолда ҳар қандай давлатга жиддий хавф солади. Шу нуқтаи назардан афғон наркотики асосан юрт келажаги бўлмиш ёшлар оммасини кучсизлантиришга йўналтирилган оммавий қирғин қуролининг ўзига хос туридир.


Тобора кўлами кенгайиб бораётган наркоагрессия гиёҳванд моддаларини ишлаб чиқарувчи давлатнинг сиёсий ва иқтисодий ҳолатига ҳалокатли таъсир кўрсатибгина қолмай, транзит давлатларда коррупциянинг ривожланиши, гиёҳванд моддаларини истеъмол қилиш билан боғлиқ касалликларнинг кўпайишига ҳам замин яратади.

Қўшни мамлакатларга наркоагрессияни шакллантирувчи жиноий гуруҳлар наркоиқтисодиёт ва унга ҳамроҳлик қилувчи терроризмни қўшни мамлакатларда тарқатиш платформаси ва трейдери бўлгани ҳолда ёрқин трансмиллий хусусиятга эга. Шу билан бирга Ислом дини ниқоби остида халқаро терроризм ривожланмоқда.

Нуфузли манбалардан олинган маълумотларга кўра, дунёда ҳар йили афғон наркотикидан юз минглаб нафар инсонлар қурбон бўлмоқда ва шу боис, “чегаралар очиқлиги” сиёсати Афғонистонга қўшни мамлакатлар учун нафақат нотўғри, балки ҳалокатли ҳамдир. Чегараларнинг минтақавий ва ўзаро шаффофлиги маданият ва таълимнинг миллий ривожланиш асослари сифатида ҳозирги пайтда асл аҳамиятини йўқотиб бўлган. Шу боис, Афғонистондан гиёҳванд моддаларини ишлаб чиқариш ва сотиш муаммосини биргина қўшни мамлакатларнинг миллий манфаатларига таҳдид солувчи хавф деб қарамаслик керак. Афғон гиёҳванд моддалари аллақачон дунё миқёсида балои офатга айланиб улгурди.

Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияни ташкил этишга доир саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди. Ҳаммага маълумки, Ўзбекистон бошчилигидаги Марказий Осиёдаги барқарор вазият гиёҳванд моддаларнинг Европа ва у орқали Ғарбга ўтишида қалқон вазифасини ўтайди.

– Маълумки, қўшни мамлакатлар билан алоқалар ўрнатиш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишидир. Сиз ушбу ташқи иқтисодий курсни қандай баҳолайсиз?

– Ўзбекистон ҳукумати белгиланган вазифаларни амалга оширди ҳамда минтақадаги қардош халқлар ўртасида дўстона ва ишонч муҳитини яратиш бўйича изчил ишлар олиб бораётган Ўзбекистоннинг янги ташқи сиёсий курси мазмунини жаҳон ҳамжамияти эътиборига етказиб бера олди. Мазкур сиёсат Ўзбекистоннинг миллий мустақиллик ғояси миллатлараро ва динлараро бағрикенглик тамойилларига асосланиши, тинчликсевар позиция Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий ва энг муҳим унсури ҳисобланиши билан белгиланади. Замонавий Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати айнан ана шу тамойиллар асосини ташкил этади.

Яқин орада Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларини ягона ижтимоий-иқтисодий маконга бирлаштириш бўйича қатъий ҳаракатларни амалга ошириши кутилмоқда. Минтақа мамлакатларининг ягона иқтисодий бирлашмага интеграция қилиниши бутун Марказий Осиёда иқтисодий ўзгаришларнинг жадал ривожланишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Марказий Осиёдаги геосиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳолат туфайли ушбу интеграцияда Ўзбекистонга боғловчи ва асосий омил роли берилган. Чунки Ўзбекистон мамлакатнинг илгари белгиланган ташқи сиёсий курси тамойилларига содиқлигини амалда исботлади ва намоён этди. Ушбу курсга кўра, Марказий Осиёдаги яқин қўшни мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлик Ўзбекистон учун энг устувор йўналиш ҳисобланади. Шавкат Мирзиёевнинг қўшни мамлакатларга ташрифлари ҳам бунинг яққол далилидир.

Шундай қилиб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам учрашувларига Ўзбекистоннинг сиёсий муваффақиятга эришиш йўли, деб баҳо бериш мумкин. Ўзбекистоннинг янги ташқи иқтисодий курси кутилган натижалар бермоқда ва бу ўзбек дипломатиясининг ғалабасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев минтақада мавжуд келишмовчиликларни бартараф этиш орқали қисқа вақт ичида вазиятни барқарорлаштирди ва кескинликка барҳам берди. Минтақа мамлакатлари ўртасида шу пайтгача мавжуд бўлган ўзаро муносабатлар улар ўртасидаги зиддиятларни ҳал этиш имконини бермаётган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қўшни мамлакатларга ташрифлари Марказий Осиёдаги қардош халқларнинг барча соҳалардаги дўстона ватаси ва Озарбайжон Тадбиркорлар миллий конфедерацияси томонидан икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми ва кооперацион биржаси ўтказилган эди. Булар бизнес ҳамкорликни жадаллаштиришга қўшимча туртки бўлди. Озарбайжон делегацияси таркибида қурилиш, озиқ-овқат, дастурий таъминот, туризм, молия, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи компаниялар вакиллари бор эди. Форум Озарбайжон маҳсулотининг Ўзбекистон бозорига киришини ташкил этиш, тадбиркорлар билан амалий алоқалар ўрнатиш ва Ўзбекистондаги инвестициявий муҳитни намойиш этиш учун самарали майдонча вазифасини ўтади.


Форум доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Озарбайжон Тадбиркорлар миллий конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. Шу ўринда, ўтган қисқа вақт мобайнида жуда кўп ишлар қилинганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Озарбайжон Ўрта Осиёнинг қоқ марказида жойлашган ҳамда улкан иқтисодий ва стратегик имкониятларга эга бўлган Ўзбекистон салоҳиятидан фойдаланишдан манфаатдор. Савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни ривожлантириш Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Қўп қиррали ҳамкорлик кенг ҳуқуқий база, мавжуд шартнома ва келишувларга асосланган.

– Интервью ва мазмунли суҳбат учун катта раҳмат. Юқорида айтилганларга қўшимча сифатида тилакларингиз бўлса, марҳамат.

– Сўз сўнгида, ўзбек халқи ва ҳукуматига самимий ҳурматимни изҳор қилмоқчиман. Шу ўринда таъкидлаш лозим, Озарбайжон халқи ва ҳукумати Ўзбекистоннинг Озарбайжон ҳудудий яхлитлиги борасидаги ўзгармас ва қатъий позицияси учун унга доим миннатдорчилигини билдириб келади.


Шуҳрат Саломов,