Ўзбекистоннинг мебель экспорти ўтган йилга нисбатан ошди
2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига, экспорт қилинган мебель маҳсулотларининг ҳудудлар энг кўп улуши эса Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Тошкент вилояти, Андижон, Наманган, Бухоро вилояти тадбиркорлари ҳам бу борада ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Жорий йилнинг саккиз ойида Ўзбекистон ўндан ортиқ хорижий давлатларга қиймати 2 миллион долларга тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилди. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 841 минг долларга кўп.
Ўтган даврда экспорт қилинган мебель маҳсулотларининг энг катта улуши Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади. Улар 763,9 минг минг долларга маҳсулот харид қилишган. Шунингдек, Қирғизстонга 619,3 минг, Тожикистон 294,2 минг доллар миқдорида мебеллар етказиб берилгани маълум қилинди. Мебель экспортида Россиянинг ҳиссаси 146,6 минг долларга тенг.