Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ўқувчилар Японияда “Sakura science High School program” дастурида қатнашаяпти
19:21 / 2019-12-04

Халқ таълими вазирлиги берган маълумотларга кўра, дастур давомида Япониянинг энг илғор университетлари ва мактабларида бўлиб, дунёга машҳур профессорлар, Нобель мукофоти совриндорлари бўлган олимлар маърузаларини тинглайди. Дастур доирасида ўқувчилар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, Япониянинг тарихий ва замонавий масканларига саёҳат уюштирилади.


Ўзбекистонлик бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилар жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Япониянинг Токио шаҳрида Япония Фан ва технологиялари агентлиги (JST) томонидан ташкил этилган “Sakura science High School program” (Халқаро илм-фан ва технологиялар) дастурида қатнашмоқда. Дастур доирасида мамлакатимиз ўқувчилари хорижий тенгдошларига Ўзбекистондаги таълим жараёни ҳақида маълумот бериб, БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига оид дебатларида иштирок этиши режалаштирилган.

Халқ таълими вазирлиги берган маълумотларга кўра, дастур давомида Япониянинг энг илғор университетлари ва мактабларида бўлиб, дунёга машҳур профессорлар, Нобель мукофоти совриндорлари бўлган олимлар маърузаларини тинглайди. Дастур доирасида ўқувчилар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, Япониянинг тарихий ва замонавий масканларига саёҳат уюштирилади.

Маълумот учун, келгуси ўқув йилидан бошлаб мамлакатимизда 5 та мактабда япон тилини чуқур ўрганишга ихтисослашган мактаблар ўз фаолиятини бошлайди.

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил декабрь ойида Японияга кутилаётган ташрифидан олдин барча соҳалар каби таълим соҳасида ҳам ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманидаги 43-мактабга япон археолог олими Кюдзо Катонинг номини бериш ҳамда япон ва инглиз тилини чуқур ўрганишга ихтисослашган ёш археологлар мактабини ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистонлик иқтидорли ўқувчиларнинг Япониядаги “Халқаро илм-фан ва технологиялар” дастуридаги иштироки 8 декабрга қадар давом этади.