Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ўқувчилар 52-Халқаро кимё олимпиадасида медалларни қўлга киритди
12:35 / 2020-07-31

Энг нуфузли ҳисобланган мазкур олимпиадада дунёнинг 60 давлатидан жами 235 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.


Аввал хабар қилганимиздек, бутун дунёда юзага келган эпидемиологик вазият сабаб, 52-Халқаро кимё олимпиадаси 25 июль куни масофавий тарзда ўтказилган эди.

Энг нуфузли ҳисобланган мазкур олимпиадада дунёнинг 60 давлатидан жами 235 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

Унда Ўзбекистон шарафини 2018-2019 ўқув йили республика фан олимпиадаси ва қўшимча республика олимпиадалар ғолиблари орасидан саралаб олинган 4 ўқувчи ҳимоя қилди.

Улар Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги академик лицей ўқувчиси Мирумид Мираебаров ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги академик лицей ўқувчиси Дилшодахон Исаева кумуш медални қўлга киритди.

Бухоро шаҳридаги 35-мактаб ўқувчиси Фирдавс Собиров бронза медаль соҳибига айланди.

Бухоро вилояти Жондор туманидаги 49-мактаб ўқувчиси Акобир Нарзуллаев диплом билан тақдирланди.

Жорий йилги олимпиадада ўқувчилар лаборатория кимёвий тажрибаларисиз, фақат назарий босқични ўтказди. Олимпиада синов жараёнини назоратчилар 4 та вебкамера ёрдамида кузатиб борди.

Масофавий олимпиада Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги академик лицейда санитария гигиена ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилди.

52-Халқаро кимё олимпиадаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли режалар ўзгариб, масофавий ўтказилди. Энди ғолибларнинг медаллари ва дипломлари Туркиядаги ташкилий қўмита томонидан почта орқали жўнатилади.

Маълумот учун, кимё фанидан 54-халқаро Менделеев олимпиадасида ўқувчиларимиз 6 медални қўлга киритган эди.