Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Масофавий тарзда ўтказилган IBO2020 Challenge - Халқаро биология олимпиадасининг натижалари эълон қилинди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси мамлакат тарихида илк бор биология йўналишида олтинни қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу натижани Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Тошкент педиатри институти қошидаги Академик лицей 2-босқич ўқувчиси Саида
Олимпиада ғолиблари билан танишинг:
1.Саида
2.Равшанбек Каримов — Бухоро вилояти Қоракўл тумани БДУ АЛ 2-босқич ўқувчиси (кумуш медаль);
3.Сардор Тожибоев — Жиззах вилояти Жиззах шаҳри ЖДПИ АЛ 2-босқич ўқувчиси (кумуш медаль);
Халқаро биология олимпиадаси Япония давлати томонидан ташкил қилинган бўлиб, унда 52 та давлатдан 262 нафар иштирокчи қатнашди.
1997 йилда Ўзбекистон учун халқаро олимпиададаги илк медални биологлар қўлга киритган, бу бронза эди. 1998 йилда ўзбекистонлик ўқувчилар иккита бронза, 1999 йилда битта бронза, 2000 йилда илк кумуш медални олиб келган. Кейин узоқ танаффусдан сўнг 2019 йилда учта бронза қўлга киритилган.