Ўзбекистонлик тадбиркорлар Афғонистонда кўргазма ташкил этди
Афғонистоннинг пойтахти Кобул шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон маҳсулотларининг ихтисослаштирилган кўргазмаси ташкил этилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон экспортчилар уюшмасининг Афғонистондаги бизнес элчиси.

Кўргазма икки мамлакат бизнес вакилларининг ўзаро яқиндан танишиши, экспортёр ва импортёрлар ўртасида шартномалар имзолаш, икки халқнинг бой маданий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда.
Кўргазмада ўзбекистонлик экспортчи тадбиркорлар томонидан 50 дан зиёд йирик компанияларининг юздан ортиқ маҳсулотлари каталоги намойиш этилаётир.