Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик шахматчилар жаҳон чемпионатида дона суришмоқда
12:41 / 2019-08-21

Кеча Хитой Халқ Республикасининг Вейфан шаҳрида 8, 10 ҳамда 12 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақа 2 сентябрга қадар давом этади.


Кеча Хитой Халқ Республикасининг Вейфан шаҳрида 8, 10 ҳамда 12 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақа 2 сентябрга қадар давом этади.

Табиийки, шахмат бўйича мамлакатимиз кадетлар терма жамоаси ҳам ушбу нуфузли мусобақада иштирок этмоқда. Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, терма жамоа аъзолари Хитойга қуйидаги таркибда учиб кетган:

Махмуджонов Давлатбек,

Ҳамдамова Афрўза,

Бозоров Жавоҳир,

Каримова Гулдона,

Жумаева Малика.

photo5397930823807773684.jpg

Эслатиб ўтамиз, Афрўза Ҳамдамова яқинда Беларусда ўтказилган шахматнинг блиц йўналишида 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди. Умид қиламизки ёш шахматчиларимиз ушбу нуфузли мусобақада ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади.