Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик шахматчилар жаҳон чемпионатида
18:36 / 2019-08-16

Кеча Беларуснинг Минск шаҳрида кадетлар ўртасида тезкор шахмат ва блиц бўйича ФИДЕ III жаҳон чемпионати бошланди.


Кеча Беларуснинг Минск шаҳрида кадетлар ўртасида тезкор шахмат ва блиц бўйича ФИДЕ III жаҳон чемпионати бошланди.

16-19 август кунлари оралиғида бўлиб ўтадиган мусобақада 8, 10 ва 12 ёшли ўғил-қизлар қатнашмоқда. Бу галги жаҳон чемпионатида дунёнинг 34 мамлакатидан 750 нафардан зиёд ўғил-қизлар ғолиблик учун дона суришмоқда.

Ўзбекистон шахмат федерацияси маълумотига кўра, мусобақада юртимиз шарафини ўғил болалар ўртасида Озодбек Ойбеков ҳамда Отабек Ойбеков, қизлар ўртасида эса ФИДЕ усталигига номзод шахматчилар Руқия Олимова ҳамда Афрўза Ҳамдамова ҳимоя қилмоқда.

photo5384275593765432409.jpg

Таъкидлаш керак, Руқия Олимова ўтган йили Минскда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати баҳсларида 8 ёшгача бўлган қизлар ўртасида блиц йўналишида кумуш медалга сазовор бўлганди. Унинг жамоадоши Афрўза Ҳамдамова эса блиц йўналишида чемпион, рапид йўналишида 2-ўринни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги 8, 10, 12 ёшли ўғил болалар ва қизлар ўртасида тезкор шахмат ва блиц бўйича II Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш медалларни қўлга киритган ҳолда 26 давлат орасида фахрли 1-ўринни қўлга киритган эди.