Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ҳарбий разведкачилар “Олтин укки – 2019” халқаро мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритди
14:41 / 2019-09-03

28 август куни Қозоғистоннинг “Спасск” ўқув полигонида разведкачилар ўртасида бошланган “Олтин укки – 2019” халқаро мусобақаси кеча, 2 сентябрь куни якунига етди.


28 август куни Қозоғистоннинг “Спасск” ўқув полигонида разведкачилар ўртасида бошланган “Олтин укки – 2019” халқаро мусобақаси кеча, 2 сентябрь куни якунига етди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси ҳам иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Биринчи ўрин мезбон давлат вакилларига насиб этган бўлса, кучли учликка россиялик разведкачилар якун ясади.

photo_2019-09-03_13-16-17.jpg

Шунингдек, мусобақада Беларусь, Россия, Ҳиндистондан келган жамоалар ҳамда Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг ўзидан 5 та жамоа иштирок этди.

Разведкачилар мусобақа давомида 12 турдаги турли мураккаб ўқув-жанговар машқларни бажарди. Ҳар бир гуруҳ – 100 километрдан ортиқ бўлган масофани босиб ўтди.

Бундан ташқари, махсус бўлинмалар махфий жойларни жиҳозлаш, мураккаб ҳудудларда разведка ва қидирув ишларини олиб бориш, душманларнинг кутилмаган ҳужумларини қайтариш, сувли тўсиқларни босиб ўтиш ва ҳарбий топография, ўт очиш ва муҳандислик машғулотларини ўтказдилар.

Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоасига Қозоғистон ҳарбий разведкасининг рамзи бўлган – кумуш укки совға қилинди.

photo_2019-09-03_13-16-55.jpg

photo_2019-09-03_13-16-57.jpg

photo_2019-09-03_13-16-59.jpg