French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга 360,4 мингта мобил телефон импорт қилинди
13:14 / 2020-09-15

1 сентябрь ҳолатида мамлакатимизга қиймати 23,3 миллион долларга тенг 360,4 минг дона мобил телефон импорт қилинган. Ўтган йилнинг мос даврида нисбатан бу йил мобил телефон импортига 19,6 миллион доллар кўп сарфланган.

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатида мамлакатимизга қиймати 23,3 миллион долларга тенг 360,4 минг дона мобил телефон импорт қилинган. Ўтган йилнинг мос даврида нисбатан бу йил мобил телефон импортига 19,6 миллион доллар кўп сарфланган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 18 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (14,9), Ветнам (3,7), Ҳиндистон (2,8) ва 1,1 миллион AҚШ доллари билан Бирлашган Араб Амирликларини кўриш мумкин.

Қайд этиш керакки, мамлакатимизда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.