Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондан илк вакил БМТнинг ёшлар сессиясида иштирок этди
10:56 / 2020-03-02

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида БМТнинг навбатдаги “Future We Want” сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияга бутун дунёдан 250 га яқин иқтидорли ва етакчилик қобилияти эга ёшлар таклиф қилинди.


АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида БМТнинг навбатдаги “Future We Want” сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияга бутун дунёдан 250 га яқин иқтидорли ва етакчилик қобилияти эга ёшлар таклиф қилинди.

Қувонарли томони бу йилги йиғилишга Ўзбекистондан биринчи маротаба вакил таклиф этилди. Ҳозирги кунда Испаниянинг Барселона шаҳридаги “European Business School” олийгоҳи талабаси Қориев Дониёр мамлакатимиздан вакили бўлиб сессияда иштирок этди.

Сессия давомида глобал муаммолар ҳақида сўз юритилди. Хусусан, бу йилги йиғилиш жиноятларни олдини олиш ва кибер-жиноятларга қарши курашиш мавзусида бўлди.

df9aefa4-808f-4d04-97d5-74b9b36d6118.jpg

Тадбирда мамлакатимиз вакили сессия мавзуси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирилди. Сессия якуни бўйича келаси режалар тузилди ва резолюциялар тасдиқланди.

Қориев Дониёр Москва, Милан ва Токио шаҳарларида бўлиб ўтадиган БМТнинг навбатдаги сессияларига таклиф қилинди.