Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги сайловни ёритиш бўйича аккредитациядан ўтказилган хорижий ОАВ вакиллари сони 131 нафарга етди
17:59 / 2019-12-19

Бугунги кунга қадар аккредитациядан ўтказилган хорижий ОАВ вакиллари 105 нафар бўлган бўлса, бугун уларнинг сони 131 нафарга етди,


Аккредитациядан ўтказилган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари сони эса 825 нафарни ташкил этмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган брифингда маълум қилинди.

Мажлисда Ташқи ишлар вазирлиги тақдимномасига биноан “Россия“ телеканалининг “Вести“ ахборот дастурининг 26 вакили аккредитациядан ўтказилди. Улар асосан Россия давлатидаги сайлов участкаларида сайлов кунига тайёргарлик кўриш ва овоз бериш жараёнларини кузатиб боради.

Бугунги кунга қадар аккредитациядан ўтказилган хорижий ОАВ вакиллари 105 нафар бўлган бўлса, бугун уларнинг сони 131 нафарга етди,

Марказий сайлов комиссияси котибияти раҳбари Худоёр Маматовнинг маълум қилишича, мамлакатимизда ташкил этилган 10 минг 260 ҳамда хорижий давлатлардаги 55 сайлов участкасида 12 декабрдан 18 декабрь соат 18.00 га қадар сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш жараёни ўтказилди. Бу жараёнда мамлакатимиз бўйича 59 минг 226 ҳамда хорижий давлатларда 89 минг 807 сайловчи иштирок этган.

Сайлов жараёнини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимидаги Сайловчиларнинг ягона электрон базасидаги маълумотларга асосан ҳамда участка сайлов комиссиялари томонидан уйма-уй юриш орқали сайловчилар рўйхатига аниқлик киритилди.

Шакллантирилган маълумотларга мувофиқ Марказий сайлов комиссияси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 150 сайлов округи кесимида жами 21 миллионга яқин сайлов бюллетени чоп этилиб, ҳудудлардаги округ сайлов комиссияларига тўлиқ етказиб берилди. Улар томонидан сайлов бюллетенлари ўз ҳудудларидаги тегишли сайлов участкаларига етказилди.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси томонидан жами 825 хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари аккредитациядан ўтказилди ва уларга мандатлар топширилди. Улар 9 халқаро ташкилот ва 41 хорижий давлат вакилларидир.

Хусусан, ЕХҲТ ДИИҲБдан 273, ЕХҲТ ПАдан 66, ШҲТдан 20, МДҲ ва МДҲ ПАдан 182, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашидан 5, Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеясидан 9, ЕТТБдан 2, Хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясидан 1, хорижий давлатлар дипломатик миссиясидан 27, шунингдек 41 хорижий давлатдан 240 нафар кузатувчи қатнашиши кутилмоқда.