Ўзбекистондаги коронавирус хабари етиб бормаган қишлоқдан репортаж
Вочах қишлоғида коронавирус ҳам унинг ваҳимаси ҳам йўқ. Кўча-кўйда ниқоб таққан одамларни учратмайсиз
Вочах қишлоғида коронавирус ҳам унинг ваҳимаси ҳам йўқ. Кўча-кўйда ниқоб таққан одамларни учратмайсиз.
Вочах қишлоғи Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган. Вочах ҳисор тоғларининг этагига сочилиб кетган қишлоқ ва у ерда 20 та оила истиқомат қилиб келади. Уларнинг ташвиши оддий қишлоқ юмушларидан иборат. Вочахга электр етиб келмагани сабабли улар коронавирус ҳақида кеч хабар топдилар. Қишлоқ аёллари бу борада тўлиқ тасаввурга эга эмас. Аммо, улар касаллик юқтиришдан чўчиб шаҳарга тушишдан тийилмоқда. Қишлоқликлар тоғлар орасида ҳаво тозалиги сабаб касаллик уларни чеклаб ўтишига умид қилмоқда. Шунга қарамай, карантин меъёрлари қатъий бўлган даврларда (март, апрель, май) қишлоқ мактаби ёпилган. Тоғлар орасида электр бўлмагани сабабли болалар теле-дарсларни томоша қила олмаган ва ўқитувчилар уйма-уй юриб дарс ўтишга мажбур бўлган.

Бугунгача бу қишлоқда коронавирус билан касалланганлар қайд этилмаган. Қишлоқ катта эмас, одамлар бир-бирини яхши танийди. Вочах аҳолиси ҳам қишлоқда кимдир зотилжам билан оғригани ёки жиддий шамоллаган одамни эшитмаганини айтишмоқда.
Қуйида Вочах тоғ қишлоғидан репортажни томоша қилинг.