Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги ислоҳотлар муваффақиятли тарзда кечаётгани бизни ғурурлантиради
07:50 / 2020-02-19

Муҳаммад Саваш КАФКАСЯЛИ, Туркия стратегик ғоялар институти директори:


Муҳаммад Саваш КАФКАСЯЛИ, Туркия стратегик ғоялар институти директори:

– Биз Туркиянинг энг илғор стратегик тадқиқотлар институтларидан бири сифатида Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантириш бўйича муҳим изланишларни амалга оширмоқдамиз. Бу борада Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва бошқа ташкилотлар билан изчил ҳамкорлик ўрнатилган. Биргаликда турли учрашувлар ўтказилди, ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Буларнинг барчаси Туркия билан Ўзбекистон ўртасида Стратегик шериклик олий кенгаши тузиш бўйича келишувга эришилгандан сўнг татбиқ этилмоқда.

Ушбу ҳужжат имзолангандан сўнг қисқа вақт давомида ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириб бориш борасида ҳам муҳим қадамлар қўйилди. Қардош мамлакатларимизнинг халқаро майдондаги ўрни, стратегик ҳамкорлиги нуқтаи назаридан тадқиқотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи давомида олий даражадаги стратегик шериклик кенгашининг биринчи мажлиси ўтказилади. Мажлисда ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, мамлакатларимиз ҳамкорлигининг муҳим истиқболлари белгилаб олинади.

Ўзбекистон туркий давлатларнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Биз учун тафаккур бешиги, буюк мутафаккирлар юрти бўлган Ўзбекистон бугунги кунда ҳам умуминсоният равнақига улкан ҳисса қўшмоқда. Шу жиҳатдан, Ўзбекистон Президенти ташрифи давомида Туркия Президенти кутубхонасининг очилиш маросимида қатнашиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ушбу маросимга хорижий мамлакат раҳбарларидан фақат Шавкат Мирзиёев таклиф этилди. Бу ҳам Ўзбекистонга бўлган алоҳида эҳтиромдан далолат.

Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, бу ислоҳотлар давомли ва шиддатли тус олди. Мамлакатни халқаро нуфузини юксалтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва халқингизнинг яхши яшашини кўзлаб рўёбга чиқарилаётган ўзгаришларни дунё жамоатчилиги, жумладан, Туркия илмий-академик доиралари ҳам катта қизиқиш билан кузатмоқда.

2019 йил охирида Ўзбекистонда ўтган сайловларда кузатувчи бўлиб қатнашдим. Юксак сайлов маданияти ва халқаро меъёрларга мос тарзда ўтказилган ушбу тадбир Ўзбекистонда қисқа даврда демократик ислоҳотлар жиддий натижалар бераётганини кўрсатди. Буни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар миссиялари ҳам эътироф этди. Булар бизни ғурурлантиради. Чунки бу Ўзбекистондаги ўзгаришлар, ислоҳотлар муваффақиятли тарзда кечаётганини англатади. Бу мувафффақиятлар давомли бўлиши учун янаям кўп ишлаш лозим. Ўзбекистон халқи мамлакат раҳбарияти бошчилигида бундан кейин ҳам улкан марраларни эгаллашига ишонамиз.