Ўзбекистондаги энг катта ватанпарварлик фестивали “Фориш” полигонида бўлади
Фестиваль давомида халқимизнинг миллий ўйинлари, хусусан, улоқ-кўпкари, от пойгаси, бедана ва хўрозлар жанги, мерганлик ҳамда автопойга ўтказилади.
Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан 7-9 январь кунлари Жиззах вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида энг катта ватанпарварлик фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди
“Фориш” тоғ полигонида ўтказилиши режалаштирилган фестивалда саҳна кўринишлари, “қўл жанги” чиқишлари, қурол-аслаҳа ва жанговар техникалар, ҳарбий кийим-кечак ва озиқ-овқат кўргазмаси ташкил этилади. Ҳарбийлар спортнинг қўл жанги, бокс ва тош кўтариш турлари бўйича, жиззахлик ёшлар эса арқон тортиш, камондан ўқ отиш, миллий кураш бўйича беллашадилар.
Фестиваль давомида халқимизнинг миллий ўйинлари, хусусан, улоқ-кўпкари, от пойгаси, бедана ва хўрозлар жанги, мерганлик ҳамда автопойга ўтказилади.