Ўзбекистонда жиноят содир этилиши 31 фоизга камайган
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда “Хавфсиз шаҳар“ концепцияси“ мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда ИИВнинг Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, жорий йилнинг ўтган 10 ой давомида Республикамизда ўтказилган жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида жиноятчилик умумий ҳисобда 31 фоизга камайган.
Жумладан, қасддан одам ўлдириш 32 тадан 17 тага, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 226 тадан 176 тага, ўғрилик 881 тадан 556 тага, талончилик 131 тадан 96 тага, безорилик 467 тадан 339 тага қисқарган.
Ҳисобот қайд этилишича, жами 3282 та жиноятлардан 471 таси ППХ ходимлари томонидан бевосита фош этилган. 1220 та жиноятнинг олди олинган, 131 нафар қидирувдаги шахслар ушланган.