English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда янги ОТМ ташкил этилди. У таълим фаолиятини 2020/2021 ўқув йилидан бошлайди
16:50 / 2020-08-27

“Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.


“Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди.

Институтнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган, рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳисобланади.

Институтда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

2020/2021 ўқув йили учун институтга кундузги таълим шакли бўйича қабул параметрлари Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан белгиланади.

Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 15а-уйда жойлашган Андижон хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми бино ва иншоотлари Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилди.

Шунингдек, қарорда келгусида Институтда талабалар сони ошишини инобатга олиб, 2022 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган инвестиция дастурларига 1200 ўринли ўқув биноси ва 400 ўринли талабалар турар жойини қуриш лойиҳаларини киритиш назарда тутилган.