Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда яна бир институт ташкил этилади
10:57 / 2020-03-18

Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институти ташкил этилади.


Президентимизнинг “ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш тўғрисида“ги фармон лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институти ташкил этилади.

Институт “Солиқлар ва солиққа тортиш”, “Молиявий назорат ва аудит”, “Солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи”, “Иқтисодиётда ахборот технологиялари” таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни ва юқори даражада фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайдиган таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Белгиланишича:

Институтни бошқариш Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади;

Институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига юқори малакали хорижий мутахассис тайинланади;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази директори Институт проректори ҳисобланади;

Институт тузилмасида “Солиқ эволюцияси музейи” ташкил этилади;

Институт ўрнатилган тартибда стипендия тўлаш ва моддий таъминот белгилашни таъминлаган ҳолда таълим муддати уч йил бўлган бакалаврларни ва таълим муддати бир йил бўлган магистрларни тайёрлайди;

Институтга ўқишга қабул Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиблари асосида амалга оширилади;

2020/2021 ўқув йилида Институтнинг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш квотаси 3-иловага мувофиқ 420 киши (шу жумладан, давлат грантлари бўйича 130 киши), магистратурасига 26 киши (шу жумладан, давлат грантлари бўйича 5 киши) этиб белгиланади;

Институтга профессор-ўқитувчилар ўқув-услубий ва илмий фаолияти бўйича вақт меъёрларини, шунингдек, улар учун чекланган ўқув юкламасини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади.

Институт тузилмасида Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг бўлинмаси (факультети) ташкил этилади ва унинг моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Институтда давлат грантлари асосида таҳсил олган талабаларга ўқишни тамомлаганидан сўнг, давлат солиқ хизмати органларида камида беш йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.