Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда Усмонлилар империясининг махсус аскарларига тегишли паспорти сақланмоқда
13:14 / 2020-09-09

Ўзбекистон Республикаси Миллий архиви фондларида эски ўзбек, форс, араб тилидаги дунё аҳамиятидаги шарқ ҳужжатларининг бой узоқ тарихга мансуб коллекцияси тўпланган.


Ўзбекистон Республикаси Миллий архиви фондларида эски ўзбек, форс, араб тилидаги дунё аҳамиятидаги шарқ ҳужжатларининг бой узоқ тарихга мансуб коллекцияси тўпланган. 

“Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев хабар беришича, шундай ҳужжатлардан бири 1272-1856 йилдаги Усмонлилар империясининг махсус аскарларига тегишли паспорти бўлиб, унда паспорт рақами, қайси санада берилгани, Туркия давлатининг муҳри, шахснинг асосий белгиларидан – ёши, бўйи, кўзи ва бошқа белгилари кўрсатилган.

Шунингдек, ҳужжатда паспорт эгаси бошқа шаҳарларга ўтиш пайтида унга зарур ёрдам кўрсатилиши ҳақида махсус кўрсатма қайд этилган.