French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда тамакининг 1 килоси учун энди 25 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи солинади
12:27 / 2020-04-07

"Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарори қабул қилинди.


"Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июндан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қўшимча позициялар билан тўлдирилади.

Унга кўра, қатор тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари миқдорлари белгиланди.

Жумладан, 2020 йил 1 июндан чекиладиган тамакининг 1 килоси учун 25 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи солинади.