French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда “Широкая масленица” байрами кенг нишонланди
18:32 / 2020-03-02

Вилоят рус маданият маркази раҳбари Фаина Галубцова вилоят, Гулистон ва Янгиер шаҳар ҳокимликлари санъаткорларини Тошкентга бориб келишга ёрдамлари учун алоҳида ташаккур изҳор этишди.


Тошкент шаҳридаги “Наврўз” боғида кенг нишонланган славян халқларининг “Широкая масленица” байрамида вилоятлардаги миллий маданий марказлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳамда республикамизнинг турли бурчакларидан борган ҳамюртларимиз иштирок этди.

444444444.JPG

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов, Тошкент ва Ўзбекистон Митрополити, Ўрта Осиё митрополия округи раҳбари Викентий, Ўзбекистон рус миллий маданият маркази раиси Сергей Миронов мамлакатимизда миллатлар ва диний конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатликни таъминлаш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.

1111111.JPG

– Масленица славян халқларида жуда қадимдан нишонланиб, аҳиллик, меҳр, эзгулик айёми сифатида байрам қилинган, – дейди рус миллий маданий маркази фаоли Валентин Аристов. – Қуёшли юртимизда ушбу байрамга одамлар ҳордиқ чиқариш, ўзаро самимий мулоқот қилиш, табиатдан, баҳорнинг илк илиқ ва нурли кунларидан баҳра олиш учун келишгани диққатга сазовор.

33333333333.JPG

Вилоят рус маданият маркази раҳбари Фаина Галубцова вилоят, Гулистон ва Янгиер шаҳар ҳокимликлари санъаткорларини Тошкентга бориб келишга ёрдамлари учун алоҳида ташаккур изҳор этишди.