Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда Қозоғистон йили якунланяпти
16:38 / 2019-12-20

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири Ақтўти Раимқулова иштирокида учрашув бўлиб ўтди.


Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири Ақтўти Раимқулова иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йилда олий даражадаги мулоқотлар сўнггида 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили ва 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказишга келишиб олган эди. 

Ўзбекистонда 2019 йилнинг Қозоғистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан йил давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар йўналишдаги тадбирлар режаси тузилиб, икки давлат мутахассислари ҳамкорлигида кўтаринки кайфият ва самимий руҳда ўтказилди. 

Қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган маданий-маърифий, гуманитар тадбирлар, халқларимиз ўртасидаги ҳамкорлик, ҳамфикрлилик, қардошлик муносабатларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.

IMG_2693.JPG

Учрашув давомида йил давомида ўтказилган турли учрашув ва тадбирлар, лойиҳалар хусусида маълумотлар берилиб, биродарлик ришталари асрлар оша қондошлик, қуда-андаликка уланиб кетгани қайд этилди. 

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланиб бораяпти. Икки давлатнинг маданий алоқалари кенг қанот ёйиб, янада равнақ топаяпти. Бу мазкур йил муносабати билан ўтган тадбирларда ҳам ўз аксини топди.

Учрашувда ҳамкорлик, азалий дўстлик, яхши қўшничилик борасидаги эзгу ишлар давомий бўлиши таъкидланди.