French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда қозоқ адабиёти таҳлили
18:10 / 2020-01-23

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида Қозоқ адабиёти кенгашининг 2019 йил якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида Қозоқ адабиёти кенгашининг 2019 йил якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълум қилинганидек, Қозоқ адабиёти кенгаши ўтган йилда 50 га яқин маданий-маърифий тадбир, ижодий учрашувлар ўтказган. Таниқли шоир, таржимон ва оқин Маҳкамбой Умаров таваллудининг 70 йиллиги, шоир Шарифбой Медетов ва шоир, бастакор Собит Налибоев таваллудларининг 80 йиллигига бағишланган ижодий кечалар шулар жумласидан.

photo5283001557710908507.jpg

Алоҳида таъкидлаш керакки, ўтган йили Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 13 март куни қабул қилинган “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида“ги қарори асосида мамлакатимизда Абай ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Ўзбекистон ва Қозоғистонда Носир Фозилов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

Кенгаш йиғилишида олим Абдулла Рустамовнинг “Абай абадияти” монографияси, Маҳкамбой Умаровнинг “Юксакдаги юлдузим” номли тўплами, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ўткир Раҳмат шеърларининг қозоқ тилига қилинган таржималари муҳокама қилинди.

photo5283001557710908508.jpg

2019 йилда Олмаота шаҳрида ёш ўзбек ижодкорларининг “Жуз ўлен” (“Юз шеър”) номли китоби тақдимот маросимлари бўлиб ўтган эди. Ҳисобот йиғилишида, унда ўзбекистонлик бир гуруҳ ёш ижодкорлар иштирок этгани алоҳида мамнуният билан таъкидланди. Айни пайтда қозоқ ёш шоирларининг худди шу номдаги ўзбек тилидаги тўплами нашрга тайёрланмоқда.