Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ҳокимларни халқ томонидан сайлаш таклиф этилди
14:51 / 2020-03-27

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш ҳақидаги петиция эълон қилинди.


“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш ҳақидаги петиция эълон қилинди.

Унга асосан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш давлат хизматчиларининг фидоийлиги, шижоати, билими ва халқ билан ишлай олиш кўникмасига боғлиқ. Бу борада, айниқса, туман ҳокимларининг масъулияти ва мажбуриятлари жуда юқори. Шу сабабли, шаҳар ва туман ҳокимларини халқ томонидан сайлаш амалиётини тезроқ жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.

Ижтимоий тармоқлардан маълумки, ҳозирда кўплаб ҳокимларга нисбатан аҳолининг норозилик кайфияти мавжуд. Шу туфайли, ҳудудларда аҳолини бошқарадиган ҳокимларни халқнинг ўзи танлаши ва сайлаш амалиётини жорий этиш зарур. Шундагина ҳокимларимиз халқ дардини эшитади, у билан бирга ишлайди.

Айтилишича, ҳар бир туман ёки шаҳардан белгиланган миқдорда номзод танлаб, уларнинг энг маъқулини сайлов ўтказиш йўли билан сайлаш керак. Сайланган ҳоким ишини баҳолашни эса яна ўша халқ зиммасида қолдириш мақсадга мувофиқ. Бу борада алоҳида қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш зарур.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этишни таклиф қиламиз”, дейилади петицияда.