Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда “Лаззатли Ўзбекистон” биринчи Халқаро кулинар чемпионати ўтказилади
20:10 / 2019-11-05

6-8 ноябрь кунлари ўтказиладиган тадбирни режалаштиришга бағишланган матбуот анжуманида


6-8 ноябрь кунлари ўтказиладиган тадбирни режалаштиришга бағишланган матбуот анжуманида Бутунжаҳон бош ошпазлар ҳамжамияти (WАCS), Бутунжаҳон Ислом пазандалари уюшмаси (WICS) вакиллари, гастрономия ва туризм соҳасидаги маҳаллий ва халқаро экспертлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

“Лаззатли Ўзбекистон” биринчи Халқаро кулинар чемпионати Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қўллаб-қувватлаши доирасида ташкил этилмоқда.

– Асосий мақсад –миллий таомларни жаҳон миқёсида тарғиб этиш, моҳир ошпазларни дунёга танитиш, мамлакатимизда гастрономик туризмни жадал ривожлантириш, юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда “Ўзбек нонуштаси”ни жаҳон брендига айлантиришдан иборат,- дейди туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси в.б А.Оққўлов. – Чемпионатни ташкил этишда Бутунжаҳон бош ошпазлар ҳамжамият ҳамда Бутунжаҳон Ислом пазандалари уюшмаси ҳамкорлик қилмоқда. Ушбу чемпионат Бутунжаҳон бош ошпазлар ҳамжамиятининг тадбирлар режасига киритилиб, халқаро чемпионат мақомига эга бўлди.

12.JPG

Уч кун давом этадиган чемпионатда дунёнинг 30га яқин давлатидан ташриф буюрган ошпазлар жамоаси бош соврин учун беллашади. Жамоаларнинг ишларини баҳолаш учун 20 кишилик ҳакамлар ҳайъати тузилган бўлиб, улар турли давлатдан ташриф буюрган ҳамда Бутунжаҳон бош ошпазлар ҳамжамиятининг (WACS) экспертларидан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, уч кун давом этадиган мазкур халқаро чемпионатга АҚШ, БАА, Озарбайжон, Туркия, Жазоир, Ҳиндистон, Покистон, Руминия, Греция, Жанубий Корея, Россия, Мўғилистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлардан 200 дан ортиқ пазандаларнинг иштирок этиши тадбирнинг даражаси ва аҳамиятини кўрсатиб турибди.

Қайд этиш керакки, мамлакатимизда айнан туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган жамоат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жамоат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун сўнгги бир йилда 1 млдр. 580 млн. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилди. Йил якунига қадар бу кўрсаткични 2,5 млдр. сўмгача етказиш кўзда тутилган. Ушбу тадбир ҳам айнан ушбу қўллаб-қувватлаш дастури доирасида ташкил этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси “Лаззатли Ўзбекистон” биринчи кулинар энциклопедияси ва “Ўзбек нонуштаси” қўлланмасини тайёрлади. Қолаверса, туристларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган “Меҳмоннавозлик мактаби” лойиҳаси доирасида туристларга хизмат кўрсатувчи 150 дан ортиқ ходимларнинг малакаси оширилди.