Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 127 нафарга ошди
2020 йил 23 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6662 (+127) нафарни ташкил этмоқда.
2020 йил 23 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6662 (+127) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 79 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафар Хоразм вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Андижон вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 3 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 4560 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2083 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими