Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайган инсонлар 1577 кишига етди
19:20 / 2020-05-06

Шу соатларда юртимизнинг яна икки ҳудудидан: Хоразм вилоятида 14 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, жами 21 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.


Шу соатларда юртимизнинг яна икки ҳудудидан: Хоразм вилоятида 14 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, жами 21 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Хоразмда тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Наманган ва Самарқанд вилоятларидан 3 нафардан, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Бухоро ва Жиззах вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 11 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 81 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш. Вилоятда шу пайтга қадар 153 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 167 нафарга етди.

Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (5 нафари Андижон шаҳридан, 2 нафари Хўжаобод туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 5 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 15 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар 126 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 133 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 76 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1577 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2231 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 644 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими