Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 минг 429 нафарга етди
2020 йил 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16429 (+243) нафарни ташкил этмоқда.
2020 йил 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16429 (+243) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 77 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 36 нафари Андижон вилоятида, 22 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Тошкент вилоятида, 17 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 1 нафари Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 9127 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 7218 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 72 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда.
***
Қибрай туманида яшовчи 67 ёшли У.А.да (аёл) жорий йил 10 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Тошкент шаҳридаги 1 – сонли клиник шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.
16 июль куни эса ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани сабабли сунъий ўпка вентиляцияси аппаратига олинган. Унга “COVID-19” инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, диабетик энцефалопатия, диабетик нефропатия асоратлари билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими