English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 23 нафарга кўпайди
16:33 / 2020-05-19

2020 йил 19 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2825 (+23) нафарни ташкил қилмоқда.


2020 йил 19 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2825 (+23) нафарни ташкил қилмоқда. Янгидан касаллиги тасдиқланган беморларнинг барчаси хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланди. Уларнинг 18 нафари 14 май куни чартер рейс билан Санкт-Петербургдан келган бўлса, қолган 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади.

Айни пайтда юртимизда 2338 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда мамлакатимизнинг 9 худудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларида 474 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими