Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 28 нафарга кўпайди
10:06 / 2020-06-14

Айни пайтда юртимизда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.


2020 йил 14 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4994 (+28) нафарни ташкил этмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бу ҳақида хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган), 9 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 2 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 1101 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.