Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3769 нафарга етди
10:05 / 2020-06-03

2020 йил 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3769 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

2020 йил 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3769 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 нафари Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 846 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими