Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 нафарни ташкил этмоқда
10:08 / 2020-05-26

Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари карантин марказида аниқланган. Улардан 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Яна 2 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган.

2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 (+26) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари карантин марказида аниқланган. Улардан 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Яна 2 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган.

Шунингдек, 1 нафари эса Тошкент вилоятида Қозоғистондан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. 

Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, 17 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда 21 нафари Тошкент шаҳридан.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 595 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.