Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 минг 590 нафарга етди
2020 йил 21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 590 (+276) нафарни ташкил этмоқда.
2020 йил 21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 590 (+276) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 82 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Андижон вилоятида, 42 нафари Наманган вилоятида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 29 нафари Жиззах вилоятида, 23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 9 463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 035 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 76 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.
***
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 64 ёшли М.М. (эркак) 25 июнь кунидан 14 июль кунига қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида “Ўткир странгуляцион ингичка ичак тутилиши” ташхиси билан стационар даволанган.
Беморда 14 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва ўта оғир ҳолатда Зангиота туманидаги Кўп тармоқли юқумли касалликлари шифохонасига ўтказилган.
Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ингичка ичак резекцияси ва анастомози операциясидан сўнгги ҳолат ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.
Шунингдек, унда ўткир странгуляцион ичак тутилиши ҳамроҳ хасталиги бўлган.
Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.
Бемор асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими