Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда камида 5 та авиакомпания пайдо бўлади
18:17 / 2020-02-13

Умуман олганда, соҳа мутасаддилари олдига мунтазам авиақатновлар сонини мавжуд рейслар частотасини кенгайтириш ҳисобига жами 2 минг 800 тага етказиш вазифаси қўйилган.


“Uzbekistan Airports, Aviation & Logistics Forum” халқаро авиация форумига бағишлаб ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев мамлакатимизга фуқаро авиацияси соҳасида камида 5 та янги авиаташувчини жалб этиш бўйича келишувлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Бу режа 2020 “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йили Давлат дастури лойиҳасида ҳам кўзда тутилган. Айни пайт 4 та хорижий, жумладан, Люксембургнинг “Luxaviation” компанияси билан музокаралар олиб борилмоқда.

Умуман олганда, соҳа мутасаддилари олдига мунтазам авиақатновлар сонини мавжуд рейслар частотасини кенгайтириш ҳисобига жами 2 минг 800 тага етказиш вазифаси қўйилган.

Бундан ташқари, “Ёз – 2021” мавсумига қадар “очиқ осмон” режими жорий этилган ҳар бир аэропортда Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси жадвалига мувофиқ, 10 тадан янги йўналиш очиш кўзда тутилган.