Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда IV Осиё-Тинч океани минтақавий форуми ўтказилади
11:13 / 2020-02-03

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин мактабгача таълим соҳасида мамлакатимизда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.


Мактабгача таълим вазирлигида ЮНЕСКОнинг Бангкокдаги Осиё-Тинч океани бюросининг Сифатли инклюзив таълим бўйича секция раҳбари Маки Хаяшикава хоним иштирокидаги делегация, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги расмий вакили Ян Хладик билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш сиёсатига доир масалалар бўйича IV Осиё-Тинч океани минтақавий форумини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин мактабгача таълим соҳасида мамлакатимизда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. 

Маки Хаяшикава Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги мақсад ва вазифалари ЮНЕСКОнинг кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш сиёсатига тўла мос келишини эътироф этди.