Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этмоқда
17:50 / 2019-09-25

Бу борадаги фикр-мулоҳазалар БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Сайян томонидан Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси доирасида билдирилди.


Бу борадаги фикр-мулоҳазалар БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Сайян томонидан Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси доирасида билдирилди.

Махсус маърузачининг мамлакатимизга ташрифи якунларига бағишланган мазкур брифингда БМТнинг Ўзбекистондаги масъул вакиллари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар ваколатхоналари ходимлари, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва блогерлар иштирок этди.

Тадбирда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши вакили сўзга чиқди ва қуйидагиларни қайд этди: “Ўзбекистонга ташриф жуда сермазмун ўтяпти. Бир ҳафта давомида тегишли мутахассислар билан бирга, жуда тиғиз жадвал асосида ишладик, қатор учрашувларда иштирок этдик. Бугун эрталаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлдим“.

БМТ махсус маърузачисининг қайд этишича, Ўзбекистонда Президент раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самараларини бермоқда. Бундай ижобий ўзгаришлар суд-ҳуқуқ масалаларига ҳам тегишли.

– Судларнинг прокуратурадан мустақил, эркин фаолият олиб боришларини таъминлаш борасида қилинган ишларнинг яққол натижаси сифатида биргина мисол келтириш мумкин, – деди Диего Гарсия-Сайян. – 2006 йилда мамлакатда судлар томонидан бор-йўғи 6 нафар шахс оқланган бўлса, 2018 йилда 867 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми ўқилган. Жорий йилнинг шу даврида айни кўрсаткич 500 нафардан ортиқни ташкил қилмоқда.