Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда инновацион кардиомарказ қурилади
12:55 / 2020-01-07

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Инновацион кардиохирургия ва биотиббиёт изланишлар маркази биносини қуриш тўғрисида” ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Инновацион кардиохирургия ва биотиббиёт изланишлар маркази биносини қуриш тўғрисида” ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унда айтилишича, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси кардиология хизмати тизимида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, унинг бешта ҳудудий филиаллари ва саккизта кардиологик диспансерлар фаолият юритмоқда.

Ҳудудларда РИКИАТМ филиалларни ва рентгенэндоваскуляр бўлимларни ташкил этиш оқибатида очиқ ва ёпиқ юракда кардиожарроҳлик амалиётларни бажариш имкони яратилди. 2017-2019 йиллар давомида артерия томирларини коронар стентлаш, мультифокал атеросклероз хасталиги бўлган беморларнинг уйқув артериясини стентлаш, юрак клапанларини протезлаш, юрак нуқсонларини бартараф этиш ва юрак ишемик хасталикларининг мукаммал турларини аортокоронар шунтлаш бўйича кардиожарроҳлик амалиётлар бажарилди.

Шу билан бирга, беморларни даволаш жараёнида юқоритехнологик инновацион даволаш усулларини қўллаш билан боғлиқ ечимини топмаган масалалар ва жарроҳлик амалиётларни бажариш учун тегишли хоналар ҳамда юқоритехнологик тиббий ускуна ва жиҳозлар етишмаслиги кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифи билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Инновацион кардиохирургия ва биотиббиёт изланишлар маркази биносини қурилади.

2022 йил 1 январга қадар, мазкур объект қурилиши билан боғлиқ буюртмачи, пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат асосида импорт қилиб олиб кириладиган қурилиш материаллари, тиббий техника ва жиҳозлар, шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган бутловчи қисмлар, истисно тариқасида қўшилган қиймат солиғи ва божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно)дан озод этилади.

Объект қурилиши ва жиҳозланишида ишлатиладиган Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ҳамда импорт қилинадиган қурилиш моллари, жиҳозлар ва бутловчи қисмлар, истисно тариқасида, ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларнинг энг мақбул таклифларини саралаш йўли билан тендер савдоларини ўтказмаган ҳолда сотиб олинишига рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мазкур объект қурилиши билан боғлиқ буюртмачи, бош пудратчи ва пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат асосида импорт қилиб олиб кириладиган қурилиш материаллари, тиббий техника, жиҳозлар ва бутловчи қисмлар мақсадли ишлатилиши устидан назоратни таъминлайди.

Лойиҳада белгиланишича, қарор ижроси билан боғлиқ буюртмачи, бош пудратчи ва пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат асосида импорт қилиб олиб кириладиган қурилиш материаллари, тиббий техника, жиҳозлар ва бутловчи қисмлар мақсадли ишлатилмаган ҳолларда, мазкур қарор билан тақдим этилган божхона тўловлари ва солиқлар бўйича имтиёзлар қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда қайтариб олинади.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги пудрат ташкилотлар томонидан олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ олиб борилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.