Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда илк бор тут баргидан чой ва ширинликлар ишлаб чиқарилади
22:04 / 2018-11-29

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ишлаб чиқариш ва илм-фан интеграцияси асосида мамлакатимиз пиллачилик соҳаси учун мутлақо янги ишлаб чиқариш йўналишларига асос солмоқда. Бу борада дастлабки ютуқларга эришилди. “Khiva Silk Fabric” корхонасида амалга оширилаётган йирик лойиҳа улардан бири.

Президентимизнинг пиллачиликни янада ривожлантириш борасидаги ташаббуси асосида ташкил этилган мазкур корхона жойлашган бино 1976 йилда қурилган, кейинги 15 йил мобайнида бўш турган эди. Ташландиқ бинода иш бошлаган корхонада инновацион ғоялар, креатив ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳанинг биринчи босқичи жорий йил август ойидан ишга туширилди.

Амалга оширилган диверсификация ишлари натижасида қиймати 1,1 миллион долларга тенг экспорт шартномалари имзоланди. Улар асосида Хитой ва Покистонга ипак маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган.

Кластер усулида йилига 140 тоннадан зиёд қуруқ пиллани қайта ишлаш қувватига эга корхонада 110 доимий иш ўрни яратилди.

photo5188521687472253381.jpg

Давлатимиз раҳбари корхонада амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар билан танишди, ишлаб чиқарилиши кутилаётган янги маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди.

2019 йилдан ипак толасидан мато ва тайёр кийим-кечак тайёрлаш, ғумбакдан лаборатория усулида ёғ олиш йўлга қўйилади. Ипакни олгандан кейин пилла ичида қоладиган ғумбакка шу кунгача чиқинди сифатида қаралган. Оқсилга жуда бой ғумбакдан косметологияда ишлатиладиган қимматбаҳо ёғ олинади. Хитойда бу ёғнинг 1 литри 40-50 доллар туради.

Корхонада хитин ва хитозан моддалари, биологик фаол қўшимчалар, ғумбак консерваси, тут баргидан чой ва ширинликлар ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган.

Хитин ва хитозан моддаси ўсимлик уруғи чиришининг олдини олади, тез ривожланишига ёрдам қилади. Ҳозирча бу маҳсулотлар мамлакатимизга чет элдан олиб келинмоқда. Эътиборлиси, тут баргидан ширинликлар ишлаб чиқариш илк бор йўлга қўйилмоқда. Мамлакатимизга келаётган сайёҳлар учун “Welcome to Uzbekistan” тамғаси қўйилган чиройли қутичалардаги бу ширинликлар таркиби янчилган тут барги, ун ва шакардан иборат.

Корхонада ипак олиш учун ишлатиладиган сув чўкмасидан совун олиш амалиёти йўлга қўйилмоқда. Пиллани ивитиш давомида унинг таркибидаги 18 хил амино кислота, цирицин ва фебриин каби моддалар сувга ўтади. Шу вақтгача бу сув оқизиб юборилган. Намуна шаклидаги совунлар хушбўйлиги, шифобахшлиги билан фарқланади.

Шу ерда хитойлик ҳамкорлар билан ипак уруғи ишлаб чиқариш, вилоятда чорва, паррандачилик, балиқчилик, боғдорчилик, қовуннинг ҳосилдор ва экспортбоп навларини яратиш, асосий ва такрорий экинда шоли етиштириш, Хоразм шароитида ердан унумли фойдаланиш каби қатор истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

photo5188521687472253382.jpg

photo5188521687472253383.jpg

photo5188521687472253384.jpg

photo5188521687472253385.jpg