Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда илк бор қишлоқ хўжалиги соҳасида тижоратлаштиришга тайёр бўлган илмий ишланмалар кўргазмаси ўтказилмоқда
09:38 / 2020-09-17

16 сентябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистонда илк бор қишлоқ хўжалиги соҳасида тижоратлаштиришга тайёр бўлган илмий ишланмалар кўргазмаси очилди.


16 сентябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистонда илк бор қишлоқ хўжалиги соҳасида тижоратлаштиришга тайёр бўлган илмий ишланмалар кўргазмаси очилди. 

Уч кун давом этадиган кўргазмада юртимиздаги илмий-тадқиқот институтлари, илмий ва инновацион марказлар томонидан 200га яқин қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий ишланмалар намойиш этилади.

Кўргазмани ташкил этишдан асосий мақсад мулоқотлар майдонини ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва илм-фан ўртасидаги мавжуд жарлик ўртасида кўприк ясашдир. Бу майдон олимлар томонидан яратилган янги ишланмаларни тақдим этиш билан бир қаторда улардаги камчиликларни бартараф этиш учун ҳам имкониятдир. Кўргазма вазирлик томонидан истиқболли лойиҳаларга молиявий маблағ ажратиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш, илмий ишланманинг бозор талабларига жавоб берадиган прототипини ишлаб чиқариш, тармоққа тайёр маҳсулотни етказиб бериш чораларини кўришга кўмак беради.

Тадбирда «олим-тармоқ», «олим-ишлаб чиқарувчи» ўртасида мулоқотни ўрнатиб, улар ўртасидаги муаммоларни зудлик билан ҳал қилиниши кўзда тутилган. Ҳозирда хусусий тадбиркорлар, кластер раҳбарлари, фермерлар ва олимлар ўртасида мулоқотнинг камлиги боис қишлоқ хўжалигида қатор муаммолар ечилмай тургани кузатилмоқда. Мазкур кўргазма уни ечишга қаратилган, дейилади Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

photo_2020-09-17_09-35-49.jpg

photo_2020-09-17_09-35-50.jpg

photo_2020-09-17_09-35-46.jpg