Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда француз бокси “Сават” ассоциацияси ташкил этилди
15:25 / 2020-04-27

Мамлакатимизда яккакураш спорт турларини аҳоли ўртасида янада оммалаштириш бўйича бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.


Мамлакатимизда яккакураш спорт турларини аҳоли ўртасида янада оммалаштириш бўйича бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, юртимизда яккакураш спорт турлари сони яна биттага кўпайди.

Яқинда Ўзбекистон француз бокси “Сават” ассоциацияси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди ва махсус гувоҳномага эга бўлди. Шунингдек, ассоциация Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилди.

Янги ассоциациянинг раиси этиб, Чори Мирзаев, бош котиб лавозимига эса Шуҳрат Хўжаев сайланди, дея хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун, Франция давлати миллий мероси ҳисобланадиган “Сават” спорт тури пайдо бўлганига 300 йилдан кўпроқ вақт бўлган.