Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда чакана савдо товар айланмаси ҳажми ортмоқда
17:42 / 2019-05-03

Бу ҳақида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.


Бу ҳақида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хизматлар соҳаси:

Ўзбекистонда бу соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2019 йил январь-март ойларида мамлакатда кўрсатилган хизматлар ҳажми 40,2 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 11,1 фоизга ўсган.

2019 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 323,5 мингта ташкилот ва корхоналардан 213 мингга яқини хизматлар соҳасида фаолият кўрсатмоқда.

Кўрсатилган хизматларнинг катта ҳажми Тошкент шаҳрида (12 989,9 миллиард сўм), энг кичик ҳажми Сирдарё (543,2 миллиард сўм), Жиззах (849,6 миллиард сўм) ва Навоий (1009 миллиард сўм) вилоятларида кузатилди.

Сўнгги йилларда аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг ҳар ойда ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Жумладан, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 234,3 минг сўмга ошиб, 2019 йилнинг январь-март ойларида 1 203,5 минг сўмни ташкил этди.

Кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг деярли учдан бир қисмини транспорт хизматлари ташкил этиб, унинг улуши 2019 йилнинг январь-март ойларида 30 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, энг юқори улушларни савдо хизматлари (25,5 фоиз), молиявий хизматлар (16,8 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (5,5 фоиз) эгаллади.

2019 йилнинг январь-март ойларида савдо хизматлари ҳажми 10 258,2 миллиард сўм бўлиб, кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги улуши 25,5 фоизни ташкил этди. 

Чакана савдо:

Республика бўйича жорий йилнинг ўтган уч ойида чакана савдо товар айланмаси 32,8 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,9 фоизга ўсди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 5 021 миллиард сўмни, кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 24 517,1 миллиард сўмни, уюшмаган савдо товар айланмаси 3 301,3 миллиард сўмни ташкил этди.

Чакана савдода энг катта ҳажм Тошкент шаҳрида (7 380,4 миллиард сўм), энг кичик ҳажм Сирдарё (671,5 миллиард сўм) ва Жиззах (1 095,3 миллиард сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (1 125,1 миллиард сўм) кузатилди.

2019 йил I чорагида чакана савдо товар айланмаси республика бўйича аҳоли жон бошига 984 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,5 фоизга ошган. Чакана савдо товар айланмасининг аҳоли жон бошига нисбатида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан республикамизнинг барча ҳудудларида ўсиш кузатилган бўлиб, энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри (2 925,5 минг сўм), Навоий (1 325 минг сўм) ва Тошкент (1 124 минг сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.