Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда бепул юридик ёрдам тўғрисида қонун қабул қилинади
16:08 / 2020-01-28

“Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.


“Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Лойиҳада келтирилишича, ушбу қонуннинг мақсади бепул юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Лойиҳага кўра, жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганлиги сабабли ҳибсга олинган, ушлаб турилган ҳар қандай шахс дарҳол ўзининг процессуал ҳуқуқлари, жумладан, бепул юридик ёрдам олиш ва бундай ёрдам олиш тартиби ҳақида хабардор бўлиш ҳуқуқига эга.

Муҳтож шахслар эҳтиёжларига мувофиқ ўзларининг бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга эканликлари ҳақида ахборот олиш ҳуқуқига эгалар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Бепул юридик ёрдам маркази муҳтож шахсларнинг алоҳида эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаши керак.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, бепул юридик ёрдамнинг турлари қуйидагилар ҳисобланади:

ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;

ҳуқуқий ахборот бериш;

ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатлар тузиш;

судлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда вакилликни амалга ошириш;

жиноят ишлари бўйича терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов босқичида ва судда ҳимоячи, жабрланувчининг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этиш.

Лойиҳага кўра, бепул юридик ёрдам тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.