Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда 5 минг 886 турдаги товарлар учун божхона тўловлари ноль қийматда белгиланган
14:20 / 2018-10-18

"Халқаро савдо маркази"да Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгаши мажлиси доирасида икки мамлакатнинг инвестициявий ва иқтисодий имкониятлари ҳақида тақдимотлар ўтказилди.


"Халқаро савдо маркази"да Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгаши мажлиси доирасида икки мамлакатнинг инвестициявий ва иқтисодий имкониятлари ҳақида тақдимотлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жасур Ариповнинг таъкидлашича, мамлакатимизда қонунчилик бўйича 11 минг 293 турдаги маҳсулот номенклатураси қайд этилади. Шундан 5 минг 886 турдаги товар позицияси бўйича божхона тўловлари ноль қийматда белгиланган. 1 минг 936 хил товар позицияси бўйича 10 фоиз, 1 минг 212 турдаги товарга 30 фоиз, 33 турдаги товарга эса 2,5 фоиз бож тўловлари ундирилади. 

Ҳозирги кунда мамлакатимизга импорт қилинаётган товарлар бўйича божхона тўлови ўртача 6,45 фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда божхона тўловларида қулайлик яратиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.