Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь ойида ЙТҲ оқибатида 114 киши ҳалок бўлган
17:07 / 2020-02-07

Навоий вилоятида эса ЙТҲ энг кам содир этилган (9 та).


ИИВ ЙҲХББ маълумотига кўра , биргина январь ойининг сўнгги ўн кунида республика бўйича 54 фуқаро ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди. Январь ойида 373 ЙТҲ, шу жумладан, 24 ЙТҲ болалар иштирокида содир этилган. Ҳудудлар кесимида энг ёмон кўрсатгич пойтахт ва Тошкент вилоятида (ҳар бирида 59 тадан ЙТҲ) кузатилган. Навоий вилоятида эса ЙТҲ энг кам содир этилган (9 та).

Қоидабузарликни келтириб чиқарган энг кўп сабаблар йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтиш, белгиланган тезликка риоя қилмаслик, ҳайдовчи пиёдани кўрмай қолиши ҳодисаларидир. Ушбу кўрсатгичлар нафақат йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси нисбатан пастлигини, балки етарли даражада инфратузилма яратилмагани, айниқса пиёдалар учун йўлни кесиб ўтиш қисмида светофор ва бошқа огоҳлантирувчи воситалар ўрнатилмаганини тасдиқлайди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати яқинда халқаро амалиёт ва юртимиздаги вазиятни комплекс тадқиқ этган ҳолда шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларида рухсат этилган энг юқори ҳаракат тезлигини 70 км/соат дан 60 км/соатга пасайтириш, жамоат транспорти тармоғини ривожлантириш, аҳолининг элементар хавфсизлик қоидаларига риоя этиши учун хабардорлигини ошириш каби ташаббусни илгари сурган эди. 

Ушбу йўналишдаги ишлар бошлаб юборилди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхонов БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Ҳелена Фрейзер билан учрашиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда тадқиқот ва лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ходимлари, ўз навбатида, ушбу долзарб муаммога кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ойлик маълумотларни умумлаштириб, инфографика кўринишида тақдим этиб боришни мақсад қилган.