English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда 2020 йилда қанча ўлим ҳолати қайд этилди?
11:55 / 2020-08-20

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил давомида қанча ўлим ҳолати қайд этилгани бўйича ЎзАга статистик маълумотларни тақдим этди.


Давлат статистика қўмитаси 2020 йил давомида қанча ўлим ҳолати қайд этилгани бўйича ЎзАга статистик маълумотларни тақдим этди. Унга кўра июль ойида нисбатан энг кўп, яъни 17 минг 396 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Йил бошидан июль ойигача 7 ой давомида 92.026 та ўлим ҳисобга олинган. Ойлар кесимида таҳлил қилсак январь ойида 11.136, февраль 13.693, март 12.633, апрель 11.613, май 11.792, июнь 13.790, июль 17 минг 369 та вафот этганлар қайд қилинган.

Жорий йилда 6 ой давомида қайд этилган ўлим сони 2019, 2018 йиллардаги 6 ой кўрсаткичига нисбатан камроқ бўлган. Жумладан, жорий йилнинг 6 ойида (январь-июнь) 74 минг 657 та ўлим қайд этилган бўлса, Ўзбекистонда 2018 йил 6 ой давомида 75,6 минг, 2019 йилда шунча вақт мобайнида 75,8 мингта ўлим ҳолати ҳисобга олинган.