Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда 2019 йилда 3,5 миллион тонна сабзавот етиштирилади
16:55 / 2019-04-19

Ўзбекистонда 2019 йилда қарийб 172 минг гектар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига сабзавотлар экилади ҳамда 3 млн. 500 минг тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади.


Ўзбекистонда 2019 йилда қарийб 172 минг гектар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига сабзавотлар экилади ҳамда 3 млн. 500 минг тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади. 

Бу Ҳукуматнинг “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари тасдиқланди.

Таъкидланишича, 23 минг гектар ерга пиёз, 18 минг гектарга сабзи экилади.

Жами 31 минг 500 гектар ердан 667 минг тонна полиз экинлари, 47 минг гектардан 1 млн. тоннадан кўпроқ картошка, 26 минг 700 гектардан 80 минг тонна дуккакли экинлар олиш режалаштирилган, дейилади ҳужжат матнида.

Жами етиштирилган маҳсулотларнинг деярли 5 млн. тоннаси ички истеъмол учун, 690 минг тоннаси экспортга йўналтирилади.