English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда 1 февралдан спортчилардан допинг-тест олинади
14:33 / 2020-01-26

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.


Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳужжат билан қуйидагилар жисмоний тарбия ва спорт тизимини ислоҳ қилишнинг 2025 йилгача асосий йўналишлари этиб белгиланди:

жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳолининг умумий сонини 30 фоизгача, спорт ташкилот ва муассасаларида шуғулланаётган ёшларнинг умумий сонини 20 фоизгача ошириш;
давлат спорт таълими муассасаларида тренер ва мутахассисларнинг сифат таркиби, хусусан, олий маълумотли ходимлар сонини босқичма-босқич 80 фоизгача етказиш;
жойларда ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция)нинг самарали ва шаффоф тўрт босқичли – ташкилот-туман (шаҳар)-ҳудуд-республика тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт мактаблари ўқувчи-спортчилари ўртасида “Болалар спорт ўйинлари”ни ўтказиш орқали иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва ёшлар терма жамоаларига захира яратиш ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Талабалар спорт ўйинлари”ни ташкил этиш натижасида талабаларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш;
аҳолининг кенг қатламлари, жумладан, умумтаълим мактаби ўқувчилари, профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида жисмоний тарбияни оммалаштириш, улар орасида иқтидорлиларини аниқлаш мақсадида “Умумтаълим мактаб спорти” фестивали, “Жисмоний тайёргарлиги ривожланган муассаса” кўрик-танловини босқичма-босқич (туман/шаҳар, ҳудуд, республика) ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ва жисмоний тайёргарлик даражаси ривожланган энг яхши умумтаълим мактаби, профессионал ва олий таълим муассасаси номинациясини жорий этиш;
2020 йилдан бошлаб спорт соҳасида “Tashkent Marathon” халқаро марафони, “Save Aral” халқаро экомарафони, авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали спорт туризмини ривожлантириш;
аҳолининг барча қатламлари ўртасида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” синовларини ўтказишни жорий этиш;
спорт турлари бўйича терма жамоалар спортчилари учун илмий-комплекс лабораториялар ташкил этиш, тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда спорт соҳасида самарали тиббий ва фармакологик таъминотни йўлга қўйиш;
спорт турлари бўйича 18 ёшгача бўлган ҳудудий терма жамоа аъзоларини ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг ўсмирлар бўлимларида ва ундан катта ёшдаги ҳудудий терма жамоа аъзоларини туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида мунтазам равишда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб бориш механизмини жорий этиш;
2020 йил 1 февралдан бошлаб босқичма-босқич олимпия спорт турлари бўйича республика спорт мусобақаларида допинг-тест намуналарини олиш тизимини жорий этиш;
қишки Олимпия спорт турлари инфратузилмасини яратиш, ушбу спорт турларини оммавийлаштириш орқали профессионал спортчиларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
Ўзбекистон спорт делегацияларини нуфузли спорт мусобақаларига тизимли тайёрлаш бўйича Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида Олимпия тайёргарлик марказини ташкил этиш;
хорижлик спортчи ва мухлисларни кенг жалб қилиш ҳамда спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш мақсадида “хоспиталити хизматлари”ни йўлга қўйиш, “Sport Visa” қўшимча (электрон бўлмаган) кириш визасини жорий этиш;
спорт соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш, шу жумладан, спорт ташкилотларида давлат улушини камайтириш бўйича зарур чоралар белгилаш;
спорт лотереяларини ташкил этиш орқали спортни қўшимча молиялаштириш тизимини кенгайтириш;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Қуролли Кучлар тизимидаги таълим муассасалари, жумладан, “Темурбеклар мактаби” ўқувчи-талабалари учун “Армия ўйинлари” дастурига киритилган спорт турлари бўйича факультатив машғулотлар ва тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;
жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт иншоотлари ва муассасаларининг бошқарув тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, жумладан, “Sport.uz” ахборот тизими орқали спорт иншоотларининг телекоммуникация тармоқларига уланишини таъминлаш;
• миллий спорт турларини ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш, уларни Осиё ва Олимпия ўйинлари дастурларига киритиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.